Инсон Аллоҳнинг заррасиданми?
Ассалому алайкум! Мени психологим инсонни Аллоҳнинг заррасидан яралган экани ҳақида айтиб ўтди, лекин бунга ишонишим қийин, ҳақиқаттан ҳам шундайми? Ахир Аллоҳ инсонни лойдан яратганку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ширк. У психолог билан ишламанг. Ҳар бир мамлакат мутахассиси ёки ўша мамлакатларда таълим олган кишилар ўша мамлакатда кенг тарқалган динга боғлиқ психологияни ўргатишади. Масалан европа халқи таврот ва инжилга боғлаб, ҳиндлар кришна, рам каби ўзлари тўқиб олган таълимотларига асосан, хитойдагилар канфуси таълимотига асосланиб ўргатишади. Ислом уламолари Ислом таълимотига асосланиб психологиядан таълим беришади. Улар психологияни “Илмуннафс” деб аташади. Сиз қайси юртда таълим олган ва қайси динга боғлаб дарс ўтадиган кишида ўқийсиз? Буни билишингиз шарт. Чунки Ислом психологиясидан бошқа динга боғлаб психология дарсларини ўтадиганлар жуда кўп ўринларда оғизларида ширк ва куфр сўзлар ҳам айтиб юборишмоқда. Психологлар ҳам бизнинг халқимизни аксар қисм мусулмон бўлгани учун Ислом ақийдасидан бохабар бўлишлари шарт. Акс ҳолда инсонларга манфаат етказиш билан бирга улкан бузуқ ақийдаларга боғлаб қўйишлари мумкин. Оддий мисол ёга машғулоти буддизм динидаги Ислом динидаги намоз каби ибодат ҳисобланади. Ёгада бадан ҳаракати билан биргаликда Аллоҳдан бошқа кучга сиғиниш деган нарса ҳам бор. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 166 | Руҳий тарбия