Курс иши ёзиш
Ассалому алайкум! Университетда ўқийман. Келажакда асқотадиган билимларни беришади, баъзи университетларга ўхшаб математиканинг тарбияга таъсири деган фойдасиз билимлар эмас. Дўстларим билан имтиҳонларда бошқа талабалар учун курс ишини ёзиш ҳақида бахс кетди. Мен курс ишини бошқа бировга ёзиш ҳаром, ундан келадиган пул ҳам ҳаром дедим, чунки бошқа бир инсоннинг маъсулиятини қилишмоқда. Албатта бу эртага уша курс ишини ёздирган болага ёмон, эртага ўқишни битириб худди яна шундай пулга ишини битириб амалдор бўлади, билимсизлиги туфайли бошқаларга салбий таъсирини ўтказади. Бу курс иши ёзишни ҳаром иш, бундан келадиган пул ҳам ҳаром, буюрмайди дейиш тўғрими? Дўстларимга шундай деганим тўғри бўлганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ножоизлиги юз фоиз. Сиз тўғри гапни айтибсиз, аммо ҳаром сўзини ишлатишга эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 167 | Таълим ва мутаъаллим