Қуръонни ўрганишда ёлғон ишлатиш

Ассалому алайкум! Мен яқинда Қуръонни тажвид қоидалари билан ўқишни ўргана бошладим. Қайнонамдан ён қўшнимиз Қуръонни ўргатадиган отин оя эдилар, чиқиб ўрганай деб рухсат олсам рухсат бермадилар. Кейин интернет орқали бир аёл Ислом университетида ўқийдиган Қуръондан 15 пора ёд олган, қироати гўзал бўлган бир муслимадан пул тўлаб ўрганишни бошладим. Алҳамдулиллаҳ тажвид қоидаларини ўргатдилар. Хозирда Қуръонни онлайн тарзда тўғри ўқишимни кузатиб турадилар. Саволим мен қайнонамга ўрганмаяпман дедим дарс олаётганимни яширдим. Лекин турмуш ўртоғимдан рухсат олдим. Шу холатдаги ёлғон гапим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғончилар биздан эмас деган гапларига тўғри келмайдими? Энди кўнглимда иккиланиш пайдо бўлди. Айтай десам хафалашиб қоламиз рухсат бермаганликлари учун. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккиланманг. Ўқишни давом этинг. Очиқ-ойдин ёлғон гапиришга ҳожат йўқ. وَقَالَ إِسْحَاقُ: سَمِعْتُ أَنَسًا: مَاتَ ابْنٌ لِأَبِي طَلْحَةَ، فَقَالَ: كَيْفَ الْغُلَامُ؟ قَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ: هَدَأَ نَفَسُهُ، وَأَرْجُو أَنْ يَكُونَ قَدِ اسْتَرَاحَ. وَظَنَّ أَنَّهَا صَادِقَةٌ Исҳоқ айтади: «Анасдан эшитдим: «Абу Талҳанинг ўғли ўлди. У: «Бола қалай?» деб сўради. Умму Сулайм: «Нафаси тинди, умид қиламанки, роҳат олиб қолди», деди. У (аёлини) рост айтди деб ўйлади».*

* Таъриз – айтган одам бир маънони, эшитган одам бошқа маънони тушунадиган қилиб гапиришдир. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 08:36 | Савол-жавоблар | 193 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar