Ижарани нархини ошириш

Ассалому алайкум! Дадамнинг 2 та уйлари бор. Шуни биттасида ўзимиз яшаймиз. Наргисига ижарага оила қўйилган. Шу оила 5-6 ой турганидан сўнг дадам ижара пулини оширдила. Улар норози бўлишди. Дадам бўмаса чиқиб кетаверишларини айтдила. Кейин улар оширилган нархга рози бўлиб туришибди. Шунда уларнинг аввалги нархдан ортиқча бергани биз учун халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уй сизларники хоҳлаган ижарани белгилашингиз мумкин. Инсоф даражасидан чиқмасангизлар бўлди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 08:36 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar