Бировнин ерида намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Сафар ёки шу каби ҳолатларда йўловчи киши намоз вақти кирганда намозини ўқиш учун эгаси бўлмаган ер топа олмай кимнингдир боғи, экин ери шу каби мулкларида ўқишига тўғри келиб қолади. Шундай ҳолатларда намозни ер эгаси сўраб ўқиш керакми? Агар намоз вақти тиғиз бўлса ёки ер эгасини топа олмай олса қандай йўл тутилади? Бировга тегишли ердан рухсат сўрамай намоз ўқиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сўраса норози бўлмайдиган ҳолат бўлса бемалол ўқийверади. Бизда намоз ўқигани учун хафа бўлишмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 08:58 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar