Полиграфияда ишлаш
Ассалому алайкум! Акам полиграфия (реклама учун баннер, логатиплар, откритка, таклифнома ва х.к ишлаб чиқарадиган) корхонасида, дизайнер (мисол учун телеграм сатингизнинг суратини ва шаклларини ясаш, унга ранг бериш ва х.к), печатник(ясалган суратни нотўғри жойлари бўлса тўғирлаб, эффекти етмаса қўшиб, ишлаб чиқаришга топшириш) лавозимида ишлайдилар Менежер(харидорлардан заказ қабул қилиш мисол учун калбаса учун логотип керак бўлса қабул қилиб уни дизайнерга етқазиш ва керакли нарсалар билан таъминлаш мисол учун қоғоз ва х.к) лавозимида ишламоқдалар. Ўтган 2019-йил охиридан бошлаб уларга декабр ойида аксар харидорлардан совға учун қорбобони расми тушурилган крафт пакетлар ёки арча безатиш учун осиладиган рангли шарларни сурати тушурилган календар ёки табрикномалар, қисқаси "янги йил" га талуқли бўлган заказлар тушади акам шуни дизайни ва печат ишлари билан хам шуғулланадилар ва шундан бир ойлик иш хаққи олдилар. Бундай холат асосан декабр ойида бўлади. Топган пулларини 3/2 сини отамга берадилар ва унга рўзғор қилишади. Ёшим 18да агар уларга бу жоизмас деб айтсам фитна чиқиши мумкун нима қилай шу топилган пулни истеъмол қилиш халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларни ва шаръан ножоиз нарсаларни суратини чизмасин. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларни ва шаръан ножоиз нарсаларни суратини чизмасин. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром