Китобдан тушунилмаган матн
Ассалому алайкум! Одоблар хазинаси китобида ипак кийим эркалар учун харомлиги хақида ривоятда айтилишича: Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга шойи кийимдан бир неча сидира келди. Умарга бир дона юбордилар. Шунда у: буни қандай хам кияман? Сиз у хақда айтадиганингизни айтиб қўйгансизку деди. Мен уни сен кийишинг учун берганим йўқ. Лекин сотсанг ёки бировга кийгизсанг бўлади, делилар у зот. Саволим шундаки, ҳаром қилинган ароқ, сигарета ва шунга ўхшаш нарсаларни сотиш ва совға қилишни харом деб биламан. Буни хозирда сотадиганлар ёки совға қиладиганларни хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ипакни эркак кишига сотмайди. Аёл киши кийиши жоиз. Сиз айтган нарсаларни эса эркак ҳам аёл ҳам истеъмоли жоиз эмас. Буларни орасида катта фарқ бор. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 11:57 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром