Укам билан жамғарган пулдан закот

Ассалому алайкум! 1. Мен ва укам биргаликда жамғарган 15 млн сўм пул бор, яна қарзга берилган 5 млн сўм пулимиз бор. Бу пуллар умумий ким қанчасини қўшганини билишнинг имкони йўқ, топганимизни ўртага қўйганмиз. Яна марҳум онамиздан қолган тилла тақинчоқлар ҳам бор ва хозирда ижарага бериб қўйилган иккита квартирамиз ҳам бор. Закот бермоқчиман, укам ҳам шу ниятда лекин, закот миқдорини қандай хисоблашни билмаяпмиз. Илтимос ёрдам беринг, йўл кўрсатворсангиз. 2. Закот айнан кимларга берилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савол: Ака-ука биргаликда тижорат қилсалар закотларини қай тарзда адо қиладилар?Жавоб: Аввало шуни билиб олиш керакки, кимнинг моли қанча эканлиги маълум бўлиши керак. Ака-укаларнинг тижоратдаги ўринлари ҳам маълум бўлиши керак. Масалан, ака-ука тижоратда бир-бирига мулки ва фойдаси тайин бўлган шерикми ёки мулк бирига тегишли бўлиб, бошқаси унга ишчими? Чунки, закот ҳар бир кишининг ўз молидан адо қилиниши шартдир. Шу нарсалар маълум бўлганидан кейин кимнинг моли нисобга етса, ўша кишининг зиммасига закот бериш вожиб бўлади (Апке масаил унка ҳал). Валлоҳу аълам!2). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/696

9 Май 2022, 09:41 | Савол-жавоблар | 140 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar