Hilol e-book билан кичик муаммо

Ассалому алайкум! Hilol e-book иловаси ҳаммага яхши таниш. Шу жумладан мен ҳам бу иловадан фойдаланаман. Ва сир эмаски адашмаётган бўлсам апрел ойларида бу иловадаги барча китоблар бепул қилинди. Бундай катта имкониятдан мен ҳам фойдаландим ва барча китобларни юклаб олдим. Унгача менда бир қанча китоблар харид қилинган эди. Аммо кейинчалик таҳминан 2 ҳафта олдин дўстимнинг ҳилол аккаунти умуман ўчиб кетиб қолди. У дўстимда ҳам барча китоблар юкланганди. Шу сабабдан мен тизимдан чиқиб унинг аккаунтига кириб кўрмоқчи бўлдим, балки унинг телефонида муаммо деб. Аккаунти ўчиб кетган экан. Қайтадан ўз тизимимга кирсам ўша бепул бўлган пайтда юклаган барча китобларим йўқ. Фақат шу илгари харид қилган китобларим ва унга қўшиб бир қанча китоблар турибди. Қолганлари эса дўкон бўлимида. Тизимдан чиқишдан олдин эса ъсиз барча китобларни харид қилган экансиз ёзуви турар эди. Хуллас, барча китоблар йўқ энди. Аммо бошқа бир дўстим тизимдан чиқиб қайта кирмагани учун барча китоблари юкланган ҳолда турибди. 1) Ўша пайтда барча китоблар бепул қилинган эди. Ва шу китоблар фақатгина вақтинча бепул қилинганмиди? Яъни бепул қилинганда юкланган китобларни қайтадан яна олиб қўйилиш режаси бормиди? Ёки бутунлайга юклаб олишмиди мақсад? 2) Агар вақтинчаликка бепул қилиниб қайтариб олиниш режаси бўлганда менинг дўстимда ҳалигача барча китоблари жойида, менда эса ўзим илгари харид қилганларим ва бир қанча китоблардан ташқари барчаси ўчиб кетди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз дегандим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Hilol e-book”даги акция муддатлик бўлиб, олдиндан бу ҳақида хабарларда айтилган эди. Эндиликда керакли китоблардан фойдаланиш учун уни харид қилиш керак бўлади. Агарда у китоблар бепул вақтида юклаб олинган бўлса уни юклашда трафик кетмайди. Барча китоблар акциядан кейин ҳам очиқ турган фойдаланувчимиз ҳам қачондир серверга боғлансалар масалан дўкон қисмига ўтсалар акцияда очиб берилган китоблар ёпилиб қолади. Унгача фойдаланаверадилар биз розимиз. Ҳурмат ила, Ҳилол Нашр жамоаси.

9 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 183 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar