Пағамбаримиз буюмлари муборак эмасми

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қиличлари, узуклари, саллалари ва сочлари, оёқ кийимлари ҳақида бази инсонлар булар муборак эмас идам олдирилган қурол муборак ёки муқаддас бўлмайди дейишаяпти. Мен бир муслима сифатида қандай жавоб беришим тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини саҳобалар қанчалар эҳтиром қилганлари тўғрисида бир неча ҳадислар бор. Ўшаларни ўқиб ўрганиб олмаганимиз учун улар бизни аҳмоқ қилишга уринишмоқда. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا حَلَقَ رَأْسَهُ كَانَ أَبُو طَلْحَةَ أَوَّلَ مَنْ أَخَذَ مِنْ شَعَرِهِ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини қирдирганларида у зотнинг сочларидан олган биринчи киши Абу Талҳа бўлди». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий").
Саҳиҳул Муслимда қуйидагича келади:مَوْلَى أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ، وَكَانَ خَالَ وَلَدِ عَطَاءٍ، قَالَ: أَرْسَلَتْنِي أَسْمَاءُ إِلَى عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ، فَقَالَتْ: بَلَغَنِي أَنَّكَ تُحَرِّمُ أَشْيَاءَ ثَلَاثَةً: الْعَلَمَ فِي الثَّوْبِ، وَمِيثَرَةَ الْأُرْجُوَانِ، وَصَوْمَ رَجَبٍ كُلِّهِ، فَقَالَ لِي عَبْدُ اللهِ: أَمَّا مَا ذَكَرْتَ مِنْ رَجَبٍ فَكَيْفَ بِمَنْ يَصُومُ الْأَبَدَ؟ وَأَمَّا مَا ذَكَرْتَ مِنَ الْعَلَمِ فِي الثَّوْبِ، فَإِنِّي سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّمَا يَلْبَسُ الْحَرِيرَ مَنْ لَا خَلَاقَ لَهُ»، فَخِفْتُ أَنْ يَكُونَ الْعَلَمُ مِنْهُ، وَأَمَّا مِيثَرَةُ الْأُرْجُوَانِ، فَهَذِهِ مِيثَرَةُ عَبْدِ اللهِ، فَإِذَا هِيَ أُرْجُوَانٌ، فَرَجَعْتُ إِلَى أَسْمَاءَ فَخَبَّرْتُهَا، فَقَالَتْ: هَذِهِ جُبَّةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْرَجَتْ إِلَيَّ جُبَّةَ طَيَالِسَةٍ كِسْرَوَانِيَّةٍ لَهَا لِبْنَةُ دِيبَاجٍ، وَفَرْجَيْهَا مَكْفُوفَيْنِ بِالدِّيبَاجِ، فَقَالَتْ: هَذِهِ كَانَتْ عِنْدَ عَائِشَةَ حَتَّى قُبِضَتْ، فَلَمَّا قُبِضَتْ قَبَضْتُهَا، وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَلْبَسُهَا، فَنَحْنُ نَغْسِلُهَا لِلْمَرْضَى يُسْتَشْفَى بِهَا Асмо бинт Абу Бакрнинг мавлоси Абдуллоҳдан – у Атонинг ўғлининг тоғаси эди – ривоят қилинади:
«Асмо мени Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдига юбориб, «Эшитишимча, сен уч нарсани: кийимдаги белгини, Уржувоннинг мийсарасини* ва ражаб ойининг ҳаммасида рўза тутишни ҳаром қилар экансан», дейишни буюрди. Абдуллоҳ менга шундай деди: «Ражаб ҳақида айтганингга жавоб шуки, абадий рўза тутувчи одам (бу гапни айтиши) қандай бўлади? Кийимдаги белги ҳақида айтганингга жавоб шуки, мен Умар ибн Хаттобнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ипакни насибаси йўқ одамгина кияди», деганларини эшитдим», деганини эшитганман. Белги ҳам ундан (ипакдан) бўлиб қолишидан қўрқдим. Уржувоннинг мийсараси эса мана шу Абдуллоҳнинг мийсарасидир».
Қарасам, у Уржувон экан. Мен Асмонинг олдига қайтиб бориб, унга бор гапни айтган эдим, шундай деди: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўнлари» деб, менга Кисронинг яшил тўнини олиб чиқиб берди. Унинг ёқаси дебождан эди. Очиқ жойларининг четига ҳам дебож қилинган эди. У: «Бу Оишанинг қабз қилингунча уникида бўлди. У қабз қилингач, уни мен олдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кияр эдилар. Биз эса уни беморларга ювиб берар эдик, улар ундан қолган сув билан шифо топар эдилар».
 
* Мийсара – улов устига ёпиладиган ипак тўшама. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 163 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar