Опа ука ўртасидаги келишмовчилик

Ассалому алайкум! Ўзим 5 вақт намоз ўқийман Алхамдулиллах лекин хозирда тўғри йўлни тополмаяпман. Бундан 8 йил аввал опам эри билан ажрашишди, бунга сабаб телефонда бошқа эркак билан сухбатлашганлиги сабаб бўлди ва 3 фарзанди билан отамни уйларига қайтди. Орадан анча вақт ўтиб ўзим хам 1-2 марта бегона йигитлар билан сухбатлашаётганини сезиб қаттиқ гапирдим ва хато иш қилаётганини тушунтирдим. Опам алохида яшашини айтиб хархаша қила бошлади ўзимиз ўртаҳол оила бўлганимиз сабабли отам билан онам мажбур киридитга 1 хоналик дом олиб беришди. Болалари билан кўчиб чиқишди, хали бир йил хам бўлмасдан афсус яна зино қилганини гувохи бўлдик. Саволим шуки хозирда опам билан кўришмайман хам гаплашмайман хам. Ота-онам мажбур фарзандим деб кечиришди, лекин ман кечиролмаяпман. Шу шшим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайси бири фойдали бўлса ўшани қилинг. Гаплашиш фойдали бўлса гаплашинг, гаплашмаслик фойда бўлса гаплашманг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar