Ташлаб кетилган фарзанднинг отаси олдидаги фарзи

Ассалому алайкум! Иккита қизим бор, отаси бошқа аёлни деб биздан воз кечган. Вақти келиб қизларим ўсиб улғайгандан кейин отаси қизларимдан "мандан розилигимни олишларинг керак, қарилик чоғимда мани парвариш қиламайсанларми" деб талаб қилиши тўғрими? Чунки отасининг қариндошлари отаси ташлаб кетилган фарзанд барибир отасини хизматини қилиши керак, уни розилигини олиши керак деб кўп таъкидлашади. Бунга онанинг қиршилик қилишига хаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз мақомида қолади. Хизмати вожиб бўлади. Туғилишига сабаб бўлиши эҳтиром қилинишига кифоя қилади. Фарзандлар буни муҳаббат биланми ёки мажбурлигиданми бажариши бошқа нарса. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:12 | Савол-жавоблар | 157 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar