Зинокорга қандай жазо
Ассалому алайкум! Поччам кўп зино ишлар ва фахш билан шуғулланяптилар. Аммам номозхон аёллар лекин поччам яна бошқа аёл билан жинсий алоқа қиляптилар далилларимиз ҳам бор. Талоқ бериб ажрашамиз десалар йўқ демоқдалар. Ўртада 3 та фарзанд ва 2 набира бор. Қандай йўл тутайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Поччангизнинг бу ишининг сабабини билиш керак. Балки аммангиздан ҳам бирор камчилик ўтгандир. У киши ўз вазифа ва бурчларини адо қилишга ҳаракат қилсинлар. Ҳато, камчиликлари бўлса ислоҳ қилсинлар. Шундай қилсалар ҳам поччангиз ҳаромдан қайтмаса, кейин бошқа чора кўрса бўлади. Оилани сақлашга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 199 | Оила ва турмуш