Очиқ кийимни бировга бериш

Ассалому алайкум! Мен яқинда хижобли кийимлар кия бошладим. Шу вақтгача кийган кийимларим хижоб талабига жавоб бермайдиган кийимлар эди. Мен уларни хижоб киймайдиган қариндошларимга ёки кийимсиз ночорларга берсам, кийимлар аврат жойларнинг ҳаммасини беркитмайдиган бўлгани учун гунохкор бўлмайманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч ким кўрмайдиган ёки маҳрамларингизни олдида кийишингиз мумкин. Берган одамларингиз очиқ жойда кийишлари аниқ бўлса берманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 155 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar