Таҳоратда рўмол ўраш жоизми
Ассалому алайкум! Баъзи танишларимнинг айтишига қараганда, қизлар ва аёллар тахорат ёки ҳожатга кирган пайтида рўмол ўрашлари жоиз экан. Айтингчи бу борада бирор ҳадис ёки далил борми? Агар рўмол ўралмаса гуноҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Руқия ўқийдиган кишилар “инсоннинг ичига бошидан жинлар кирадиган йўл бор” деб айтишади. Шунинг учун Бисмиллаҳ деб бош кийим кийиб олса шуни олдини олган бўлади. Танбеҳ ўрнида: Бошга масҳ тортишда албатта рўмолнинг остидан тортиш шарт. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:58 | Савол-жавоблар | 168 | Таҳорат