Ишиздаги гумонлар

Ассалому алайкум! Устозлар ман Полша давлатида бир қанча дўстларимиз билан яшайман. Асосан бу ерда кўпчилик ватандошларимиз етказиб бериш хизматида ишлаймиз. Излаш хизматидан бир жавобга кўзимиз тушди ва ичимизда турли гумонлар пайдо бўлди. Шу гумонларимизни бартараф этишда ёрдам берсангиз илло нафсимиз ҳуруж қилганда шу орқали енгсак: 1. Бизни иш барча кафе-рестарантлар учун ва фақат таом етказиб берамиз истеъмолчига. Бунда биз баъзида мусулмон рестарантларига ҳам хизмат қиламиз. Аммо буни биз танлай олмаймиз ва шунинг учун кўп ҳолларда маҳаллий рестарантлардан буюртма тушади. Улар эса бебисмиллаҳ сўйилган ва бизлар учун харом ғоштда тайёрлаган таомлар беради. Биз касбимизни ўзгартирайликми? 2. Етказиб бериш кам ҳужжат сўрагани боис баъзи визасини муддати тугаган биродарларимиз ҳам шу ишда вақтинчалик ишламоқда. Уларга истисно йўқми? 3. Биз доим буюртнамизни кўздан кечирамиз ва фақат таом бўлсагина етқазамиз. Орасида спиртли ичимлик бўлмаслигини назорат қиламиз ва ҳали кўрмадик лекин кўрсак, буюртмани бекор қиламиз. Бу юрт мусулмон юрти эмас. Мусулмонлар ва масжидлар кам. Унда ўз ўзидан бу юртда қилаётган барча ишимиз кофирлар фойдасига бўлмайдими? Қандай йўл тутайлик? Қандай ҳалол рисқ топайлик ва қандай кўнглимизни ҳотиржам қилайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Биз мусулмонмиз, шариатимизга амал қилишга мажбурмиз, бизга шариат ҳаром қилган нарсаларни буюртмасини олманглар” деб айтишларингиз керак. Инсон астойдил ҳаракат қилса Аллоҳ ҳалолдан йўлларини чиқариб қўяди. Ҳалол касб ва йўл топгунча ишлаб турасизлар. Улар фойдасига ёки мусулмонлар фойдасига деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:25 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar