Кийимларни тозалигига шубҳалансам

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бошлаганимга 1ярим йил бўлди. Мендаги бу ҳолатни қандай номлашни билмайман васвасами ёки бошқа нимадир. 1 кунда 3марта кийим алмаштираман. 3 ёшли ўғлим ҳожатҳонага пайпоғи билан кирса ва шу пайпоғи билан кийимимга тегса кийимимни алмаштиришим,жойнамозимни босса уни ювишим керакми. 2. Агар ҳовлида ит боқилса ит теккан жойга кийимим тегса у кийим билан намоз ўқиб бўлмайдими.3 ит судраб кетган оёқ кийимга мени оёқ кийимим тегса ҳам пайпоқларимми алмаштираман. Ҳуллас кунимни ярми кийим ювиш билан ўтади. бу нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шарт эмас.2). Намоз ўқиса бўлади. 3). Ундай қилманг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:47 | Савол-жавоблар | 163 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar