Исрофга кирмайдими

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 15 ёшларидан бери мусофирда ишлерканлар 3 йил бўлди турмуш қурдик 1 фарзандимиз бор иншааалох. хозир хам мусофир юртлардалар. Қайнотам хўжанйимдан пул кеса дарров касалман деб дўхтирга югурадилар ёки машина бузуқ деб бахона қилиб пулларни совурадилар. Алохида уй қилиб чиқишимиз керак. Қайнам исроф қимен уй жой қилиб берин десалар қулоқ солмедилар соғ юрадилар духтирлардан илтимос қилиб пуллик палатага жой қилдириб касалман деёрадилар.  Нима касалсиз десез ёмон хаёллар келоради деёрадилар. Намоз ўқин ёшиз катта бўлди тавба қилиб истигфорлар айтиб юрсез фойдаси бўлади худохохласа десез эшитгилари кемеди. Хўжайним дадаларига қарши бормедилар ёшликларида қайнатам аяме урарканлар шунга жудаям қўрқиб қолганлар. Дорилар тинимсиз ичадилар хали у ерим хали бу ерим деб қиммат дориларни блоги билан олиб кеволадилар қанчасини муддати отиб кетади ташлаб юборамиз аптекага берворели десек унамедилар. Қайнатами исроф қилаётган пулларини касри хўжайними урмасмикин деб қўрқаман. Алхамдулиллах истиғфор саловотлар айтиб намозими қолдирмасликка харакат киламан. Хўжайним ўзлари уйлар қурган эканлар ўзлари ишлаб пул қилиб уйландилар. Ўзлари қайноғами ўқитиб олий малумотли килдилар яна кайногамиям узлари солган уйларга уйладилар.энди уй солиб чиқиб кетамиз бу уйлар укамга дейдилар. Бу хўжайним қийналиб топаётган пулларини қайнатам отасиман деб исроф килиши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Отасига жўнатмасин. Бирор чиройли сабабларни баҳона қилиб пулини тўпланишини тадбирини қилсин. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:47 | Савол-жавоблар | 171 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar