Хайрия қилинса тўғри бўладими?

Ассалому алайкум! Мен чет элда талабаман, авто халокат сабаб 2 ой касалхонада ётдим, кеча жавоб бўлди. Энди уйда режимда ётибман оёғимда гипс бор, касалхона тўлови жуда катта суммани ташкил қилди. Давлатдан ёрдам беришди, лекин қолган суммани ишлаб тўлашим ичун камида 1 йил вақт керак. Ишга чиқиш учун эса хали бор, шу холатда хайрия қилиб берамиз дейишияпти. Шу хайрия менга халол бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нисоб соҳиби бўлмасангиз олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar