Тўёнани гўштга боғлаш
Ассалому алайкум! Синфдошлар билан тўёналаримиз 10кг гўшт нархига боғланган эди. Шу вақтгача 15та одамга ўша вақтни 10кг гўшт пулини берганман. Ҳозир 10кг гўшт пулини олишим ножоиз экан, билдим. Қайси йўл тўғри: а) ҳозир 10кг гўшт пулини олиб ман берганларимдан фарқини синфдошларим номидан уларга билдирмасдан эҳсон қилишим(мақсад фитна чиқармаслик) б) умуман пул олмасдан "розиман" деб юбориш(мақсад фитна чиқармаслик) в) 15та бола 150кг гўшт ёки шунга тенг сигир олиб беришлари(фитнадан қўрқаман) г) 15та бола пулларни йиғиб доллар қилиб беришлари(фитнадан қўрқаман) д) сиз берадиган ечим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Берганингиздан ортиғини қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 181 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Берганингиздан ортиғини қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 181 | Ҳалол ва ҳаром