Cавоб учун ёрдам

Ассалому алайкум! Устоз мен чет тили ўқитувчисиман, хусисий мактабда ишлайман.(бу гап бировга билдирисҳ мақсадида айтилмайапти) Бир кун бир киши келди, болларини репититорга беришга шароити йўқлигини айти ва мен бундан хурсанд бўлдим ва фарзандларини беҳижолат жўнатаверишини айтгандим. Ўқув йили бошида, ўша пайтлар мен ўқув марказни юритар эдим, у кишини боларидан пул олмасдим ва марказга ҳам тўламасдим. Озгина вақт ўтгандан кейин, ўқув марказга менежер келди, ундан кейин у кишига айтолмадим, ўшандан бери фақат савоб учун пул тўлаб келаман. Аммон бир куни оналари келдида маълум миқдорда пул олиб келди ва қўймасдан бериб кетди. Мен қанча олмайман десам ҳам барибир бериб кетди. Ажрини фақат Аллоҳдан кутиш кераклигини биламан, лекин бир куни ҳаёлимга "Бир кун келиб ёрдамлари тегиб қолар" деган фикр келди. Менга бериладиган савобдан умид қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқув марказининг ҳақини тўланг ёки розилигини олинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 149 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar