Шубҳали иш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Россияда ишлаш мақсадида юрибман дўстларим бир "цехда" ишлашади. У ерда асосан гўштни кесиб мариноват қилишади, гўштлар асосан товуқ, сигир, қўй ва чўчқа гўшти ҳам баъзида бўлади. Улар қўлларида резина қўлқоб билан ишлашади, мени ҳам ишга таклиф қилишди. Айтишларича яхши маош тўланар экан. Мен ўша цехда ишласам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:17 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar