Жонни сақлаш

Ассалому алайкум! Жонни сақлаш иримми, ёки суннат амалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жонни сақлаш фарз. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:  وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝ 195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» жумласида бир неча хил маъно бор.Бири: «Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг», яъни «Бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин», дегани.Яна бир маъноси: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, «ўзини ўзи ўлдирди», – дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин», дегани.Имом Олусий: «Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади», – деганлар. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar