Шомдан кейин хуфтоннинг вақти

Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирда Бирлашган Араб Амирлигидаман хозирги кунда шом 19:10 да бу ерда. Ўзбекистонда шом киргач 40 минутгача ўқиса бўлади, ундан кейин шомди вақти чиқиб кетиб қолади. Бу ерда шом киргач қанчагача ўқиб олсам бўлади? Мен барча намозларди вақтида ўқийман, лекин баъзан шом вақтида ишим сабабли 15-20 дақиқа кечикиб қолади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хуфтонга азон айтгунча ўқиб олсангиз қазо қилмаган бўласиз. Албатта аввалида ўқишингиз афзал. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:35 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar