Бир имом саббоба харом деди
Ассалому алайкум! Бир собиқ имом Фиқхул Кайдоний китобида Саббоба ишорасини харом амал деб ёзилган ва яна ўтмишдаги бази уламолар номини келтириб улар хам харомлигига иттифоқ қилишган деди. Умуман саббоба ишорасини қилиш ёки қилмаслик хукми ва қилиш ва қилмаслик қай бири афзаллиги хақида тушунтириб берсангиз. Фиқҳул Кайдоний шунақа эътиборли китобми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У китобнинг соҳиби ўта қўпол хато қилган. Ҳаромлигига уламолар иттифоқ қилган деган домла унданда баттар оғир хато қилибди. Ишораи саббобанинг суннатлиги ҳақида заррача ҳам шак-шубҳа йўқ. Имом Муҳаммад “Муватто” китобларида ишораи саббоба тўғрисидаги ҳадисни келтириб “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишора қилишлари биз ҳам оламиз ва бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлидир” деб очиқ-ойдин айтганлар. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 13:53 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз