Кинояли сўз
Ассалому алайкум! Мен Қозоғистонлик Маъмуржон домланинг талоқ мавзусини тинглам қолдим. У киши уламолар шариат оғирлик олиб келмаслиги керак, у енгиллик бўлиши керак деб шундай қарорга келишган дедилар: Агар эр аёлимга ростдан талоқ бермоқчи эдим, лекин "талоқ" сўзини тополмадим ёки эслолмай қолдимда "кинояли" сўз ишлатдим десагина талоқ тушади. Агар "талоқ" сўзи эсида бўлган холида аччиғ устида кинояли сўз ишлатса талоқ тушмайди. Шу хақида фикрингизни билдирсангиз. Ёутубе да Маъмуржон домла талоқ деб изланса видео чиқади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нияти талоқ қилиш бўлса кейин талоқ тушади. Нияти талоқ бўлмаса киноя билан тушмайди. Аммо ўзбек тилида ҳам эр хотинига ишлатилса фақат талоққа далолат қиладиган бошқа сўзлар ҳам бор. Масалан хотини "жавобимни беринг" деса эр "жавобингни бердим" деса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:15 | Савол-жавоблар | 219 | Турли саволлар