Ғуслдаги холат

Ассалому алайкум! Ғусл қилаётганимда бошимни ва баданимни ювиб бўлганимдан кейинг оёқларимни ювишдан олдин мазий оққанини кўриб қолдим. Ғуслни хали тўлиқ тугатмаган эдим. Қайтадан ғуслни бошидан қилдим. Агар яна шу каби холат бўлса, ғуслни тугатиб тахорат қилиб олсам етарлими ёки ғуслни қайтадан қилиш керакми? Шариатда бундай холатни хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайта таҳорат олсангиз бўлди. Ғуслдан олдин бавл қилишни унутманг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 14:48 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar