Хуфтонни ўқиб бўлиб яна жамоатга тўғри келса яна иқтидо қилиш

Ассалому алайкум! Мен хуфтон намозини 19:00да масжидда жамоат билан ўқиб бўлгач чиқиб яна бир масжидга маъруза эшитгани бордим. У ерда 19:20 ўқилади, борсам у ерда имом хуфтон намозининг биринчи ракатига қироат қилаётган экан. Мен хам ниятда имомга иқтидо қилдим деб қулоқ қоқиб намозга кирдим. Мени қилган ишим дурустми? Раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дуруст. Пешин намозида ҳам шундай қилишингиз мумкин. Бомдод, аср ва шомда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:21 | Савол-жавоблар | 145 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar