Фарз намози нафлга айланса

Ассалому алайкум! Бир киши 4 ракатлик намозни ўқиди. Охирги қадада ўтирганда 3 ракат ўқидимми ёки 4 ракат ўқидимми дея неча ракат ўқигани хақида шубхаланиб қолди. Икки томонга салом бергандан кейин хам шубхаланиб. Охири намозни бошқатдан ўқиди. Шунда аввалгиси нафл ўтиши хақида билар эдим. Агар аввалгиси нафл намозга ўтадиган бўлса. Нафл намозни 3-4-ракатларида зам сура вожиб бўлса. У холда қандай йўл тутилади? Чунки фарз намозини 3-4-ракатида зам сура ўқилмайдику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар 3 ракат ўқиган бўлса ўша намози фосид бўлади. Чунки 3 ракатлик нафл йўқ. Валлоҳу аълам!

13 Декабр 2023, 13:56 | Савол-жавоблар | 0 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar