Даъват масаласи

Ассалому алайкум wр wб Шайх ҳазратлари! Аллоҳим сиздан ва аҳлингиздан рози бо‘лсин. Қуйидаги савол билан мурожаат этишга рухсат этсангиз, Устоз камина бир неча кишиларни да‘ват қилаётган пайтимда Қур‘онни фақат ёдлайвермасдан унга олдин амал ҳам қилиш керак деб айтган эдим. Шунга биродарлардан бири Қур‘онни ёдалшдан то‘хтаб қолибди. Энди мени биродарлар сен бир кишини Қур‘он ёдлашдан қайтариб хато қилдинг деб итоб қилмоқда. Лекин мен унга сен ёдламан олдин амал қил деб айтмаган эдим. Умумий ма‘нода шундай айтиб о‘тган эдим. Энди мен ҳам о‘йлаб қолдим, бир кишини Қур‘он ёдлашдан қайтариб катта гуноҳ қилиб қо‘йдим деб. Устоз менга нима деб насиҳат берасиз? Насиҳатингизга муҳтожман...Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бориб ўша Қуръони Карим ёдлашдан тўхтаган одамдан узр сўранг ва ёдлашни давом эттиришини йўлга қўйинг. Бундан кейин гапни олди кетини ўйлаб гапиринг.

8 Май 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar