Безаклар(украшениялар) ясаш

Ассалому алайкум! Мен уйда қўл мехнати билан шуғулланаман, яъни, нозик мунчоқ ва махсус сим (проволока) ёрдамида аёллар ва келинчаклар соч турмаклари ва рўмоллар учун махсус безаклар (украшениялар) ясайман. Кўзмунчоқ ва хайвонлар шакл-суратлари бундан мустасно. Яқинда бижутерия тақиш бизни масхабда мумкинмаслигини ўқиб қолдим. Саволим: мен қилаётган мехнатимни давом эттирсам бўладими? Чунки асосан соч ва рўмол турмаклари учун безаклар ясайман. Мехнатим орқали топган даромадим халол хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида мумкин эмас. Бошқа мазҳабдагилар жоиз дейишган. Эркаклар учун тақинчоқлардан фақатгина узук жоиз. У ҳам бўлса кумуш бўлиши шарти билан. Бошқа, метал ёки пластик ёки мато ёки тери каби нарсалардан ясалган тақинчоқлар ҳалол эмас.
“Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркаклар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 14:59 | Савол-жавоблар | 192 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar