Қирқ кун амали қабул бўлмаслик
Ассалому алайкум! Бир киши қорнига харом луқма еди. Масалан апаратда сўйилган товуқ гўштини ёди ёки ароқ ичди. Ҳадисга биноан унинг қирқ кун амали қабул бўлмайди тўғрими? Ва у киши бир кунда икки маҳал апаратда сўйилган товуқ гўшти танаввул қилди. Ёки икки кун бир ютумдан ароқ ичди. Энди у кишининг қирқ кун амали қабул бўлмайдими ёки саксон кун? Яни қоринга харом луқма солишнинг миқдорида аҳамият борми? Мисол учун бир ўтиришда уч пиёла ароқ ичса, ёки бир ўтиришда уч тишлам апаратда сўйилган товуқ қўшти еса бир юз йигирма кун амали қабул бўлмайдими? Юқоридагига ўхшаш ҳолатларда била туриб қилса, билмаган бўлса кейин билиб қолса ва астойдир тавба қилса бунинг ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Амал қабул бўлмаслиги бошқа, зиммасидан адо бўлиши бошқа. Сиз айтган ҳолатда амал қабул бўлмаслиги бор, аммо ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади. Қиёмат куни ўқимади деб азобга солинмайди. Шунинг ўзи ҳам улкан неъмат. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 16:05 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром