Акциялар

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. 1-савол. Шу сайтда бир саволга кўзим тушган эди. Хозир уни топа олмадим. Тўлиқ матни эсимда йўқ. Мазмуни қуйидагича. Бир ичимликни сотиб олиб уни қапқоқни отидаги кодни қайсидир рақамга жўнатилса ва жўнатилганлик учун телефоним хисобидан 300сўм(аниқ эсимда йўқ қанчадир маблағ ечиб олади компания) бу ўша ичимликни сотиб олганимни билдиради ва менинг рақамим уларга боради ва аксия иштирокчисига айланаман.Адашмасам шундай савол эди.. ЖАВОБ. жоиз эмас. Деган эдингиз. Ва шундан кейин буни жоиз эмас деб ўйладим . Кейин ушбу саволга кўзим тушди. Ҳозирги кунда хар хил акциялар авж олиб келмоқда, уларни турлари кўп. Мисол учун Пепси ичимлиги, уни сотиб олиб қопқоқ тагидаги яширин код ёки исмларни йиғиб керакли рақамга жўнатса ўша одамга футболка, кепка, мобил телефон шунга ўхшаш нарсалар шу аксияларда иштрок этиш бу қиморнинг бир турига кирадими? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: - Ва алайкум ассалом! Кирмайди Шуни орасидаги фарқни илмсизлигим учун тушунмаяпман.1-саволга жоиз эмас 2-саволга жоиз деб жавоб берилган. Савол эса бир хил дек гўё. Орасидаги фарқни тушунтириб беринглар илтимос. Хозирги кунда шундай ўйинлар кўпайиб кетти. 2-савол. Агар телефонимга ойнак қўдирмоқчи бўлсам ва устага агар ойнакни текис қўйсангиз 10минг сўм агар нотекис қўйсангиз 7минг сўм бераман деб савдолашсам жоизми. Аллоҳ барчамизга манфаатли илм берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчиси тўғри. Ўша ютуқларни ютиб олиш мақсадида олинса жоиз эмас. Мабодо тўғри келиб қолиб ютуқ олса жоиз. Чунки биринчисида ичимлик олишдан мақсад ютуққа эга бўлиш ҳисобланади. Ўша 300 сўм тикиш ҳам қиморга пул тикиш ҳисобланади. Мақсад ютиб олиш ҳам эмс пул тикиш ҳам эмас бўлса жоиз. Буюртмачи хунармандга бугун ясаб берсанг икки танга, эртага ясаб берсанг бир танга деган шартни қўйса жоиз дейилган. шояд шунга тушса. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar