Жамоат намозида тасбеҳ айтишга улгурмаса
Ассалому алайкум! Мен отам билан намозларни жамоат қилиб ўқиймиз яни икки кишилик жамоат ва намоздан сўнг тасбеҳ айтамиз 1 савол лекин мен тасбеҳни тўлиқ айтишга улгурмаяпман нима қилсам бўлади? 2 савол Қуронда жамоат намозига қанча савоб берилишлиги айтилганми агар айтилган бўлса қанча савоб берилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Имом кейинги зикрга ўтганда сиз ҳам ўтишингиз шарт эмас. Тугатиб кейин ўтаверинг.2). Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلَاةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ دَرَجَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَИбн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Демак, жамоат намозининг фазли гоҳида йигирма беш, гоҳида йигирма етти даража устун бўлар экан. Бундай фарқ масжиднинг узоқлиги, намозхоннинг ихлоси ёки имомнинг тақвосига боғлиқ бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, жамоат билан намоз ўқишниг фазли беқиёс каттадир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
7 Декабр 2023, 11:21 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар