Жума куни ўқиладиган нафл намоз
Ассалому алайкум! Жума намозига борганда жума намози ҳали бошланмай туриб қандай намозлар ўқилади? Кўпчиликни кузатганимда масжидга кириб келиб намоз ўқишади ва ҳамма хар ҳил тартибда ўқишади бир хиллар 2 ракат яна бир хиллар 4 ракат. Бу қандай намоз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масжидга кирганда ўқиладиган намоз бор шуни ўқишади.Таҳиятул масжид намозиНамозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози «таҳийятул масжид» дейилади. Бу намозни икки ёки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик савобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул масжид намозини ўқиганлик савобига эришмайди. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин», деганлар» (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган). Бу икки ракатли намоз «таҳийятул масжид» (масжид саломи) намози дейилади.Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида таҳийятул масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз ўқиш макруҳ ёки имом хутба ўқиётган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади. Моликий ва ҳанафий мазҳабларида эса, имом хутба қилаётган бўлса, таҳийяти масжид ўқилмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийятул масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳийятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийяти масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг таҳийяти тавоф билан бўлади. Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийятул масжид намозини ўқий олмаса, «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 312 | Намоз