Ўзимга шончим йўқ
Ассалому алайкум! Мен анчадан бери қийналиб юрибман. Руҳим зайифлашиб қолган. Ўзимга бўлган ишончим йўқ. Буларнинг сабаблари ёшлигимда ота-онам мени жуда эрка қилиб тарбиялашган деб ўйлайман. Лекин раҳматли дадам яхши инсон бўлганлар. Онам ҳаётлар улар ҳам яхши инсонлар. Лекин мени ёшлигимда қийинчиликни кўрсатмай катта қилишган. Қийинчилик кўрмаганим учун кичик ташвиш ҳам кўзимга катта кўриняпти. Мана яқинда уйланадиган бўлиб турибман. Ҳозир ишга жойлашиш арафасидаман. Иш ўрганяпман. Аммо ўзимга ишончим йўқ. Яъни келажакда бўлажак хотинимни барча нафақасини, эхтиёжларини бера оламанми йўқми билмайман. Бир неча ойдан бери шайтон васваса қиляпти мени. "Бу дунёдан кет қутуласан! Ўзингни ўлдир, ундай қил, бундай қил!"деб васваса қиляпти. Мана ҳозир озгина қийинчиликка ҳам дош бераолмаяпман. Алҳамдулиллаҳ намозларимни 5 вақт ўқийман. Диндан ҳам тушунчам бор. Аммо тушкунлигим кетмаяпти. Илтимос, айтинг нима қилай? Қийналиб кетдим. Ёшим 28 да.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ” ни кўп айтинг. Мусулмон киши бундай характерда бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ” ни кўп айтинг. Мусулмон киши бундай характерда бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар