Кўз ёши таҳоратни бузиши

Ассалому алайкум! Менда базан кўзим сал оғрийди, ёшлангандай бўлади. Шунда таҳорат кетадими? Базида яхши оғрийди, лекин кўзимдан ёш чиқмайди. Кўзим ёшлангандай бўлади, ойнага қарасам ёш кўрмайман кўздан ёш чиқса юзга оқиб чиқиши керакми?  Кўзимнинг базан икки четидан ёш чиқмайди, бошқа жойидан чиқандай бўлади. Бу ҳолатда ҳам таҳорат кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўз ёшилиги аниқ бўлса таҳорат кетмайди. Агар йиринглиги аниқ бўлса таҳорат кетади. Ҳар намозга таҳорат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:56 | Савол-жавоблар | 190 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar