Аллоҳ учун амал қилиш

Ассалому алайкум! Биз иботадларда (намоз, рўза ва ҳар қандай амалда) ният қилганда "Аллоҳ учун" деб ният қиламиз. Яқинда бир ҳадисга дуч келдим... [Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло деди: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман».] ушбу ҳадисдаги рўзаси мен учун ва ҳамма амали ўзи учун дейилган жумлаларни юқоридаги ният билан тушунолмай қолдим. Биз барча амалларни Аллоҳ учун деймизку...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу рамазон рўзаси Аллоҳнинг наздида жуда улуғ ибодат эканлигига ишора қилиш учун холос. Аслида ҳамма амал Аллоҳнинг розилиги учун бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar