Қарздорни айбини айтиш

Ассалому алайкум! Мени бир танишим бор. Кимлардандир ёлғон гапириб пул олиб қайтаришга келганда эса қайтармай алдаб юради. Ўзим ҳам унинг ёлғонига чув тушдим ва 1 йилдан бери пулимни ололмаяпман. Мендан ташқари яна 5 кишини биламан. Саволим шу инсон ҳақида мендан сўрашганда ёки суҳбатларимизда шу инсон ҳақида сўз кетганда мен уни шу ишларини гапираман. Шу ғийбат бўлмайдими? Бу ишим учун гуноҳ ёзиладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўринли ва керакли ўринда гапирсангиз ғийбат эмас. Кеса-келмаса фойдаси борми ёки йўқми гапираверсангиз ғийбат ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 17:55 | Савол-жавоблар | 168 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar