Садақаи жория

Ассалому-алайкум! Мен кимё фани ўқитувчисиман. Фаним юзасидан абитуриентлар учун тестлар, видеодарслар ва бошқа керакли муҳим материалларни тахлайман ҳамда телеграм каналимга киритиб бораман. Ушбу материалларни фойдаланувчилар текинга олишади ва фойдаланишади. Мен шу ижодларимни савоб умидида оламдан ўтган онажонимни руҳларига садақаи жория бўлсин деган ниятда каналимга киритиб борсам ва фойдаланувчилар фойдаланишса, садақаи жорияга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фойдангиз тегса савоб бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar