Хайрия масаласида
Ассалому алайкум! Мен 17 ёшли ўқувчиман. Яқинда бир илмий танловда ғолиб бўлиб, мукофот пули билан тақдирландим. Танловга қатнашаётганимда "Аллоҳим, агар шу танловда ютсам, мукофот пулини тенг ярмини эҳсон қиламан" деб дуо қилардим. Алҳамдулиллаҳ, ниятимга етдим. Аммо, эҳсон ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигим панд беряпти. Оилада тўрт фарзандмиз ва фақат онам ишлайдилар. Ойлик маошлари 3 млн атрофида. Мен ва 16 ёшли катта синглимни олий ўқув юртига тайёргарлик учун репетиторга берганлар. Ёлғиз бўлганлари учунми, сўнгги пайтда бироз маблағдан қийналяптилар. Мен ният қилган пул синглимнинг бир йиллик тайёрлов курслари ҳақига етаркан. Қолганини ўз таълимим учун ишлатмоқчиман. Саволим, мен ният қилганимни синглимга берсам, эҳсон қилган ҳисобланаманми? Лекин, ният қилганда масжид ёки пулга муҳтож одамларни назарда тутганман. Роббим олдида иккиюзламачи бўлиб қолишни истамайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Синглингизга бераверинг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Синглингизга бераверинг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар