Дуо давомийлиги

Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари.Сизга бир масалада савол бермоқчи эдим.Саволни кенгроқ изоҳлаб беришга ижозат бергайсиз. Кундалик турмушда кўп дуо қилишларга гувоҳ бўламиз. Айниқса, тўйлар ва маъракаларда дуога қўл очган одамларга узоқдан-узоқ дуо қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Ҳатто, тўйларда қудаларга тўн кийгазиш ҳолатларида узундан-узун, давомли дуолар берадиган "дежурний" дуочилар пайдо бўлган. Ўта чиройли ва ҳаддан ташқари давомли дуо қилиб бергани учун тўй эгасидан ҳақ ҳам талаб қилишмоқда (тўйма-тўй юрадиган отарчилар мисоли). Бу ҳолатлар кўпчиликни орасида ноқулайлик келтириб чиқишига, ҳатто одамларнинг ғашига тегишига сабаб бўлмоқда. Жаноза тадбирларида (қабристонда) ҳам домлалар узоқдан-узоқдан дуолар орқали жамоатга бироз ноқулайликлар туғилишига ўрин қолдиришмоқда.Муҳтарам Ҳазрат, саволим қуйидагича: динимизда дуо қилишда лўндалик, қисқалик маъқулланадими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Маъқулланади. Буни “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг “дуо”га оид жузида тўлиқ баён этилган.

2 Май 2022, 14:47 | Савол-жавоблар | 148 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar