Қарз берган инсон ўлиб қолса
Ассалому алайкум! Устоз ман 1 йил олдин бир аёлдан 60000 сўмлик мато олган эдим. Пулини кейин бўлиб бераверасан деган эдилар. Қарзим эсимдан чиқиб кетибди, яқинда вафот этганларини эшитдим. Турмуш ўртоқлари катта лавозимда ишлайди, топа олмайман. Қизлари узоқ жойларга турмушга чиқиб кетишган экан, танимайман. Ўғиллари оиласи билан пойтахтда турар экан. Қарзимни қайтаришни иложи бўлмаябди. Ўша пулдан исломий китоб олиб ёки жойномоз олиб бир тақволи аёлга совға қилсам (ўша аёл номидан садақа деб). Шу нарсаларда ўқилган номоздан мархумага савоби етиб турадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Меросхўрларини топиб беришингиз шарт. Бошқа йўли ўтмайди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 155 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Меросхўрларини топиб беришингиз шарт. Бошқа йўли ўтмайди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 155 | Ақийда