Закот беришда тиллонинг пробаси
Ассалому алайкум! Мен Тошкент Кимё Технологиялари институтини битирганман. Менда закот масаласида савол бор эди. 2020-йилда закот нисоби 20 мисқол яъни 85г тилло ҳисобига 21млн 250минг деб белгиланди. Бу дегани 85г×250минг (583 ёки 585 пробали тиллонинг ўртача бозор нархи деб олинди) =21млн 250минг сўм. Шу ва шундан ортиқ пули (тилло, кумуш, ишлатилмайдиган буюм, сотиладиган нарса ва ҳк.) бор одам 40/1 ни закотга беради, бу менга тушунарли. Лекин, 20 мисқол яъни 85г деган сўзни тушунмадим. 85г бу қандай тилло? 9999 пробалик тилло тақинчоқда 99,99%, 750 пробаликда 75%, 585 пробаликда 58,5%, 375 пробаликда 37,5% соф тилло бўлади, қолган метали кумуш, мис ва ҳк. бўлади ва шунга мос равишда тақинчоқ ёки буюмнинг граммлардаги нархи қиммат бўлади. 1) Қадимда Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида закот фарз қилинганидаги 20 мисқол яъни 85г тилло дейилганда қайсиниси тушунилган? 2) Агар ўша даврдаги тилло соф тилло бўлса, нега биз аралашмадан закот чиқаряпмиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кимни қўлида қанақа тиллоси бўлса ўшанинг грамми ҳисобга олинади. Пробси у бўлса ёки бу бўлса деган гап шариатимизда айтилмаган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 202 | Закот
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кимни қўлида қанақа тиллоси бўлса ўшанинг грамми ҳисобга олинади. Пробси у бўлса ёки бу бўлса деган гап шариатимизда айтилмаган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 202 | Закот