Намозда Фотиҳани ўрнига бошқа сура ўқиш
Ассалому алайкум! Намозда Фотиҳа сураси ўрнига Ёсин сурасининг 7 оятини ўқиса жоизми? Фотиҳа сурасидан ташқари яна қандай сураларни ўқишимиз мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоздаги қироат фарз ва вожибга бўлинади. Фарз қироат, Қуръон оятларидан бир узун оят ёки учта қисқа оят ўқиш фарз ҳисобланади. Вожиб қироат намозда Фотиҳа сурасини ва ортидан бир сура ёки уч оятни зам қилиш. Шундай экан, сиз намозда Фотиҳа сурасини ўқимасангиз вожибни тарк қилган бўласиз ва саждаи саҳв қилишингиз керак бўлади. Шунингдек зам сура ўқишингиз ҳам. Қуйида бунинг тафсилотини келтирамиз:Намозниг учинчи фарзи: Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш.
Бу жумлада келган маъно қироатнинг энг оз миқдорини билдиради. Фарз намози икки, уч ва тўрт ракъатли бўлиши маълум. Уларнинг ҳаммасининг биринчи ва иккинчи ракъатларида қироат фарз. Витр ва нафл намозларининг барча ракъатларида қироат фарз, чунки аслида нафл намози икки ракъатли бўлади. Агар ундан ортиқ бўлса ҳам, ҳар икки ракъат ўзига хос намоз ҳисобланади. Витр намози қироат бобида нафл намозга қўшилган.
Ўша бир оят билан кифояланган гуноҳкордир.
Яъни бир оят қироат қилиб, ўша билан кифояланиб, бошқа қироат қилмаган одам Фотиҳани ўқимагани учун тарки вожиб қилиши ила гуноҳкор бўлади. Аммо намози намоз бўлаверади.
Икковларининг наздида бир узун ёки уч қисқа оят қироат қилиш.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммаднинг бу гаплари амал учун қабул бўлган.
Намозда Қуръондан қироат қилиш фарзлигига далиллар:
Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида: فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ«Бас, Қуръондан муяссар бўлганича қироат қилинглар», деган (20-оят).
Бу амр намоз ўқиш тўғрисидаги оят ичида келган.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда бироз тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин бошингни кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу ҳадисда намозда қироат лозимлиги алоҳида таъкидланмоқда.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا صَلَاةَ إِلَّا بِقِرَاءَةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қироатсиз намоз йўқдир», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, доимо, ҳар бир намозда қироат қилганлар.
Намознинг вожиблари:
1. Фотиҳанинг қироати.
Бошқа мазҳабларда намозда Фотиҳа сурасини қироат қилиш рукн – фарз ҳисобланади, ҳанафий мазҳабида эса вожиб ҳисобланади.
Бошқа мазҳаблар ўз фикрларига қуйидаги ҳадисни далил қиладилар:عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا صَلَاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ҳанафийлар: «Агар намоздаги қироат тўғрисида мана шу ҳадисдан бошқа ҳадис бўлмаганида ва унинг маъносига мухолиф маъно келмаганида, биз ҳам сизларга тўлиқ қўшилар эдик. Аммо бошқа мулоҳазали маънолар борлиги учун биз «Намозда Фотиҳа сурасини қироат қилиш вожиб», деб ҳукм чиқардик», дейишади.
Намозни нотўғри ўқиган кишига таълим берар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.«Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин бошингни кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар.
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръондан билганларингни ўқи», демоқдалар. Агар Фотиҳани қироат қилиш фарз бўлганида, албатта айтган бўлар эдилар.
Ҳанафийлар ижтиҳодига кўра бундан олдинги ҳадис «Ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози тўлиқ бўлмайди», деган маънода айтилган.
Ҳамма далилларни қўшиб ўрганилганда, намозда Фотиҳа сурасини қироат қилиш вожиб ҳисобланади.
2. Бир сура ёки уч оятни зам қилиш.
«Зам қилиш» дегани «ортидан қўшиш» деган маънони билдиради. Бу ибора намозда Фотиҳа сураси қироатининг ортидан яна бир сура ёки баъзи оятларни ўқишга ишлатилади. Бу намоздаги вожиб амаллардан биридир.
Зам сура қилиш вожиблигига далил:عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ مِنْ صَلَاةِ الظُّهْرِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، وَسُورَتَيْنِ، يُطَوِّلُ فِي الْأُولَى وَيُقَصِّرُ فِي الثَّانِيَةِ، وَيُسْمِعُ الْآيَةَ أَحْيَانًا، وَفِي الْعَصْرِ مِثْلَ ذَلِكَ، وَكَانَ يُطَوِّلُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ وَيُقَصِّرُ فِي الثَّانِيَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозининг биринчи икки ракатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани ўқир эдилар: биринчи ракатни узун қилиб, иккинчисини қисқа қилар эдилар. Гоҳида оятни эшиттириб қўярдилар. Аср намозида ҳам шундай қилар эдилар. Бомдод намозининг биринчи ракатини узун, иккинчисини қисқа ўқир эдилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُمِرْنَا أَنْ نَقْرَأَ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَمَا تَيَسَّرَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Фотиҳани ва муяссар бўлганичани қироат қилишга амр қилинган эдик».
Имом Абу Довуд ривоят қилган.وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَهُ أَنْ يَخْرُجَ فَيُنَادِيَ: لَا صَلَاةَ إلَّا بِقِرَاءَةِ فَاتِحَةِ الْكِتَابِ فَمَا زَادَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга (одамлар олдига) чиқишни ҳамда «Китобнинг «Фотиҳа»си ва яна зиёда қироат бўлмаса, намоз йўқ!» деб жар чақиришни амр қилдилар».
Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Имом Байҳақий шунга далолат қиладиган нарсани Али, Ибн Масъуд ва Оиша розияллоҳу анҳумдан ривоят қилган.عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ رَسَولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَلَا صَلَاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِالْحَمْدِ وَسُورَةٍ فِي فَرِيضَةٍ وَغَيْرِهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарздами ёки бошқасидами, «Ал Ҳамду» ва сура ўқимаган кишининг намози йўқ», дедилар.
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган:قَالَ رَسَولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا صَلَاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَآيَتَيْنِ مِنَ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.Имом Табароний қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Қуръоннинг «Фотиҳа»сини ва икки оятни ўқимаса, унинг намози бўлмас», деганлар.قَالَ رَسَولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تُجْزِئُ الْمَكْتُوبَةُ إِلَّا بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَثَلَاثِ آيَاتٍ فَصَاعِدًا». رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ.Ибн Адийнинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарз намоз Китобнинг «Фотиҳа»си ва уч оят ва ундан кўписиз намоз бўлмайди», деганлар. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 219 | Намоз