Рамазон хақида

Ассалому алайкум! Рамазон ойининг охирги 3 кунида рўза тутса 1ой рўза тутганнинг савобини берар экан деб рамазон ойида баъзилар охирги 3 кунида рўза тутишаётган экан. Шунақа қилаётганларга нима дейишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сақласин бу гапни айтувчилар динидан чиқиб қолишлари мумкин. Чунки бир ой тўлиқ рўза тутишни Аллоҳ фарз қилган. Қолганини тутмаса ҳам бўлаверади дейиш фарзни инкор қилиш ҳисобланади. Асло, асло бу гапни тилга олмаслик керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 138 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar