Биржада савдо-сотиқ
Ассалому алайкум! Мен дўстим билан ҳамкорликда турли йўналишларда ва шунингдек биржада савдо қилиш учун корхона очмоқчимиз. Саволим шундан иборатки, биржада маълум бир буюртма жойланган, масалан фалон сўмлик мебеллар буюртма қилинган ва тендер очилган бўлади. Бизнинг корхонамиз мебел ишлаб чиқармаса-да, аммо бошқа мебел ишлаб чиқарувчи билан буюртмани келишиб, нархи тўғри келса тендерда қатнашишимиз жоизми? Ўзимизда мавжуд бўлмаган хизматни учинчи шахс билан келишиб савдога қўйишимизнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизда бўлмаган нарсани учинчи шахс билан келишиб савдога қўйишингиз аслида шариатда мумкин эмас. Чунки ҳадисда, “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма”, дейилган. Лекин бунда қандайдир аниқ васфга эга нарса ва хизматлар бўлса зарари йўқ. Яъни ясаб бериш шарти билан бўлса, бу “истисноъ” амалиёти бўлиб шариатда бунга рухсат берилган. Тендерлар ҳам ҳалол амалга оширилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 20:18 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат