Рўзадорлигимизни мижозлар тушунишмаса

Ассалому алайкум! Биз Автоэлектрик кузов усталари савол бермоқчимиз. 1. Беш вақт ибодатдамиз. Масжидимиз 2 км узоқликда. Баъзида клиентларимиз намоз ўқишга кетсак хафа бўлишмоқда. Бизнес хожатмандни вақтига хиёнат қилмаяпмизми? 2. Рамазон ойида рўза тутяпмиз. Баъзан хожатмандни ишини ташлаб ифторликка кириб кетишимизга тўғри келади. Кеча бир ёши кекса киши жуда қаттиқ хафа бўлиб, сўкиб кетди. “Ногиронман, сенларда инсоф борми? Рўзадорлигини миннат қиляпсанлар”, деб қаттиқ сўкиб ташлади. Биз бу гапларга чидолмай ранжитиб қўйдик. Шунақа вазиятларда қандай йўл тутганимиз маъқул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Келишишдан олдин намозга боришингизни ва ифтор қилишингизни айтиб таъкидлаб қўйинглар. Намозга ёки ифторга боришларингиз ҳеч қандай ҳолатда ҳам хиёнат эмас. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 178 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar