Бу талоқнинг гунохи менга урмайдими
Ассалому алайкум! Эрим менга хали махримни бермаганлар, бирон марта нафақа пули хам ажратмаганлар, уйимга ўз отамни кўришга бориш учун хам қўймайдилар 2 ойда бир борсам хам катта гап. Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфнинг кайсидир китобларида аёлга махр берилмаган бўлса аёл зарурат юзасидан эрининг рухсатисиз кўчага чиқишга ва тўшакни тарк этишга хаққи бор, аёлга гунох ёзилмайди деганларини, хамда “Бахтиёр оила” китобида ота-онани 1 хафтада 1 марта бориб кўриш мумкин эканлигини ўқиган эдим. Саволим шуки эрим отамни кўришга қўймади, мен Аллоҳ фарз қилиб буюрган нарсани сизни розилигизсиз хам қилишга хаққим бор дедим. Эрим шу уйдан чиқсанг талоқсан деди. Мен жахл устида чиқиб кетдим, ўртага талоқ тушган бўлса керак, аммо бу талоқда мен гунохкор бўлиб қолмадиммикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган. Эр ҳам ўртага талоқ аралаштирмай иш тутса бўлар эди, эрга сизнинг нафақангиз, маҳрингзни бериши фарз ва шу зиммасидаги вожиблардан яна бири ота-онангизни бориб кўришга шароит яратиб беришидир. Уларни ҳурмат қилиши ҳам исломий одоблардан. Бўйнидаги вазифасини бажармай ноҳақдан талоқ ишлатгани учун гуноҳкор бўлади. Орада олдин бошқа талоқ тушмаган бўлса бу биринчи талоқ агар “чиқсанг уч талоқсан” деган бўлса уч талоқ тушган. Қолган ҳукмлари ҳам шундан келиб чиқиб жорий бўлади. Сиз бўлса “чиқсанг талоқ” деса чиқмаслигингиз керак эди. Бундай масалани эр қулоқ соладиган одамларга чиройли тушунтириб улар насиҳат қилишларини илтимос қилинг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 21:13 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш