Амаллар ниятга боғлиқ китобидан

Ассалому алайкум! Китобнинг изоҳларида "қазоан" ибораси зоҳирига қараб ҳукм қилинган нарсага ишлатилади, "диёнатан" эса ният этиборга олинади дейилган. Амалда қайси бири этиборга олинади? Масалан яна шу китобда баъзи талоқ масалаларида қазоан талоқ тушади, диёнатан тушмайди ёки тескариси. Амалда диёнатан тушгани ҳисобми? Яни диёнатан талоқ тушмаса никоҳ ўқитмаса ҳам бўладими? 2) Нафл ва тартибли суннат намозларига ниятни тайин қилиш шарт эмас, мутлақ ният билан ҳам тўғри бўлаверади дейилган, шунга кўра таровеҳда бошида мутлақ ният қилса бўладими? 3) Мени 7 йиллик қазо рамазон рўзаларим бор ҳисоблаб чиқсам ҳар душанба ва пайшанба(рамазондан бошқа) тутсам 2 йилда тугатар эканман. Шунга кўра шу йилнинг бошидан бошлаган эдим, ниятни зиммамдаги охирги қазо рамазон рўзаси деп ният қилардим, лекин китобда йилни тайин қилиш шарт дейилган. Мен қилган ниятда кароҳият бўлганми? Аниқ йил эсимда йўқ. 4) Қазо рўзаларини субҳгача ният қилиш шарт экан. Мен кўпинча тутиш куним аниқ бўлгани учун ўша кечаси эртага худо хоҳласа яна битта қазо рўзамни тутиб бераман деб ният қиламан ва саҳарликда ниятни янгилаб оламан аммо баъзида саҳарликга туролмасам ўша ният билан тутаверсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз бу китобни ўқиш билан бир натижага эришолмайсиз. Масалангиз бўлса очиқ-ойдин сўранг.2). Ҳар бирига намозга ният қилдим Аллоҳу акбар дейишингиз кифоя қилади.3). Кароҳияти йўқ. 4). Бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 21:35 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar